Қирғизистон бош вазири Темир Сариевнинг сўзларига қараганда, мамлакат фуқаролари казиноларда нафақат ишлайди, балки ўйнайди ҳам.

“Казиноларда Қирғизистон фуқаролари нафақат хизмат қилишади, балки ўйнашади ҳам”, - деди у бугун парламент йиғилиши чоғида.

Шунингдек, у янги бюджет режасига кўра янги ресторанлар, меҳмонхоналар, кўнгилочар марказлар қурилиши режалаштирилаётганини, бу давлатни янги иш ўринлари ва даромад билан таъминланишини қўшимча қилиб ўтди.