Саудия Арабистони қироли Салмон Сурия президенти Башар Асадни мамлакат ҳудудида террорчиликнинг фаоллашувида айблади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Қиролнинг сўзларига қараганда, агарда Асад бўлмаганида, террорчилар Сурия заминида ривожланиш учун жой топа олмаган бўларди.

Шу билан бирга, Салмон Риёд Сурияни ягона давлат сифатида сақлаб қолиш йўлида ишлаётганини таъкидлаб ўтди.