Ўзбек эстрада хонандаси Шаҳзоданинг Instagram саҳифасидаги обуначилар сони 500 минг нафардан ошди.

Хонанда ўзбек шоу-бизнес вакиллари ичида биринчи бўлиб ушбу натижани қайд этди.

Шунингдек, хонанданинг ўзи 460 нафар Instagram фойдаланувчисига обуна бўлган.

Аввалроқ, Шаҳзода ўзининг уч тилда учта альбом тайёрлаётгани маълум қилинган эди

Ўзбек шоу-бизнесининг энг кўп обуначилари бор бошқа вакиллари орасида Райҳон Ғаниева (342 минг), Асал Шодиева (318 минг), Лола Йўлдошева (276 минг), Манзура (254 минг) ва Зарина Низомудинова (254 минг) бор.

Маълумотлар 23 декабрь санасига тегишли.