Симеоне ўз талаблари бажарилса, "Челси"ни бошқаришга рози бўлади

Спорт 23 Декабрь 2015 3172

"Атлетико" жамоаси бош мураббийи "Челси" бошқарувига ўтиши учун лондонликлар томонидан бажарилиши керак бўлган шартлар маълум қилинди.

The Telegraph нашрининг ёзишича, 45 ёшли аргентиналик мутахассис "Челси" раҳбарияти томонидан унга трансферларни мустақил равишда амалга ошириш имкони яратиб берилса, у таклифни қабул қилади.

Симеоне трансферларга "Челси"нинг техник директори Майкл Эменало аралашмаслигини истамоқда.

Бундан олдинроқ, "Челси" ушбу мутахассисга иш ва йилига 20 млн евролик маош таклиф қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" Жозе Моуриньони ишдан бўшатгач, мавсум охиригача жамоани бошқариб туриш учун Гуус Хиддинк таклиф қилинган. Янги мавсум учун мураббий масаласи эса ҳозирча ҳал қилинмаган.

Бу ўринга Хосеп Гвардиола ҳам асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар