Хитой Жанубий Кореядан Сариқ денгиздаги сув ҳудудларининг каттагина қисмини беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри ёзмоқда.

Бу борадаги музокаралар 22 декабрь куни Сеулда бошланди. Айтилишича, хитойлик ҳарбийлар Жанубий Хитой денгизининг айрим ҳудудларини, Вьетнам ва Филиппиннинг эътирозларига қарамай, аллақачон назорат остига олган. Бундан ташқари, ХХР Японияга қарши агрессиясини оширмоқда, Сенкаку ороллари атрофидаги Япония сув ҳудудларига даҳл қилмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, айни пайтда Хитой ҳарбий қувватини ошириб, денгиз ҳудудларини оширмоқчи. Экспертларнинг маълум қилишича, охирги йилларда Пекин ва Сеул ўртасида илиқ дипломатик ва иқтисодий алоқалар ўрнатилган, лекин Жанубий Кореяга тегишли сув ҳудудларига даъвогарлик қилиб Хитой бу алоқаларни йўққа чиқариши мумкин.