Англиянинг «Арсенал» клуби собиқ ҳужумчиси Тьерри Анрининг таъкидлашича, Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед» учун муносиб мураббий бўла олади.

«Ўйлашимча, Моуриньо «МЮ» учун энг идеал вариант бўлади. Агар унинг «Челси»даги илк даврини эсласак, унинг қанотларда Роббен ва Даффдан унумли фойдаланганини кўришимиз мумкин. Гудьонсен эса Дрогбани яхши қўллаб-қувватларди. Шунда ҳозир «МЮ»да бўлаётган гол билан боғлиқ муаммолар умуман кўрмасдик.

Испанияда у «Реал» билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган ва «Барселона»дан кўпроқ гол урган. Шундай экан, у «МЮ»даги муаммоларни ҳал қилиш учун жуда мос», – дея Анридан иқтибос келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ португалиялик мутахассиснинг Луи ван Гаал ўрнига «МЮ»ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.