Тошкентда самарқандлик талабани алдаб пулини олиб қўймоқчи бўлган киракашлар қўлга олинди

Lifestyle 23 Декабрь 2015 12493

Тошкентда самарқандлик талабани алдаб пулини олиб қўймоқчи бўлган киракашлар қўлга олинди, деб хабар беради “Огоҳ” нашри.

Айтилишича, Исматулла исмли шахс таниши Мустафони Spark русумли автомобилига ўткизиб, кира ишлаб юрган. Бир куни уларнинг йўлидан ёшроқ йигит чиқиб қолиб, манзилгача элтиб қўйишни сўраган, юкхонага сумкасини солган. Йигитнинг асли самарқандлик эканлиги, касб-ҳунар коллежида ўқишини билган танишлар унинг пулларига эга чиқишга қарор қилишган.

Бир муддат ўтиб, Мустафо манзилига етиб келганини айтиб, тушиб қолган, юкхонадан юкимни олай, қабилида гапириб, аслида талабанинг сумкасини олган. Сумканинг ичида 1.1 млн сўм борлиги аниқланган. Мустафо пулларин олиб, сумкани жойига қўйган.

Бир муддатдан сўнг талаба ҳам манзилига етиб келиб, тушган, аммо сумкасида пуллари йўқлигини аниқлаган. Исматулла Мустафони танимаслигини айтишига қарамай, ундан шубҳаланган талаба тегишли идораларга арз қилган. Натижада киракашларнинг алдови фош бўлиб, улар жавобгарликка тортилган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар