Тошкентда ташландиқ жойда иссиқлиқ электр станцияси пайдо бўлади

Жаҳон 23 Декабрь 2015 4299

“Ўзбекэнерго” АЖ Тошкентнинг Юнусобод туманида қуввати 27 Мвт дан бўлган 4 та газ турбинали қурилмага эга иссиқлик электр станцияси қуриш лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш лойиҳасини тайёрлади, деб хабар бермоқда Sputnik Узбекистан нашрига ташкилотдаги манба.

Суҳбатдошнинг айтишича, қурилмалар 4-иссиқлик маркази ҳудудига ёндош ташландиқ ҳудудда қурилмоқчи. Лойиҳа пойтахт аҳолисини иссиқлик ва электр энергияси билан барқарор таъминлаш, табиий ёнилғи-энергетик захираларни тежаш ва янги ишчи ўринларини яратишга қаратилган. 

“Янги қурилиш учун ер ажратдик, ҳозир бу ерга газ олиб келишни ҳал қилмоқдамиз. Кейин тендер ўтказиш учун ташкилий ишларни бошлаймиз. Янги газ турбинали қурилмаларни фойдаланишга киритиш бир қатор технологик инновациялар ҳисобига турар жой биноларига шовқин ва титраш билан таъсир қилишни камайтиришга имкон беради. Бундан ташқари, тумандаги экологик вазият анча яхшиланади”, деб айтди мутахассис.   

Бу лойиҳа Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кредити ҳисобига амалга оширилади. Агентликнинг мажбурий шартларига кўра, қурилишни амалга ошириш учун ён-атрофдаги аҳолининг рухсатини олиш керак бўлади, шу сабаби “Ўзбекэнерго” йил бошида аҳоли билан бир қатор учрашув ва семинарлар ўтказди ва ушбу лойиҳанинг афзалликлари билан уни таништирди.

Лойиҳанинг яна бир афзаллиги шундаки, қурилаж ИЭС ўрнида аввал рухсат берилмаган чиқиндихона жойлашганди, бу чиқиндихона ИЭС қурилиши режаси туфайли бартараф этилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30596 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16773 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66070 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57472 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 1161 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 1880 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2025 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 539 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар