WP: ИШИДнинг Афғонистондаги радиоканали ваҳима кўтармоқда

Жаҳон 23 Декабрь 2015 10844

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳри ваҳимага тушиб қолган, негаки бу ерда ИШИДга тегишли “Халифалик радиоси”нинг ташкил этилиши террорчиларнинг қудратини намойиш этмоқда, деб ҳисоблайди The Washington Post нашри.

Айтилишича, радиоэшиттиришлар ҳар куни кечки соат олтида бошланади; шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудлар аҳолиси қиличлар ва пулемёт овозларини эфир орқали эшитишади. Шундан сўнг суҳандон Қуръон ўқий бошлайди, ёш афғонларни ИШИДга қўшилишга чақириб, “кофир”ларга таҳдид қилади. Маҳаллий ҳокимият эфир қаердан узатилаётганини билолмай ҳалак, лекин эшиттиришлар бутун Нангархар вилоятига етиб бормоқда. Кўпчилик радиога Покистон ҳомийлик қилаётгани тахминида, аммо расмий Исломобод буни рад қилмоқда.

Жалолобод террорчилик таҳдидининг юқорилиги туфайли полиция машиналарига тўлиб кетган, расмийлар таҳдидларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўрмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар