Россиянинг «Зенит» клуби футболчиси Халк 2015 йил якунларига кўра Россиянинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Футбол» ҳафтаномаси томонидан ўтказилган сўровномада журналистлар берган овозга кўра, бразилиялик форвард жамоадоши Артём Дзюба ва «Спартак» яримҳимоячиси Куинси Промесни ортда қолдирди.

2015 йилги сўровномада 310 нафар рус журналистлари иштирок этишди. Улар 16та жамоанинг 54 нафар футболчиларига овоз беришган. Халк жами 652 очко (195 журналист уни 1-ўринга қўйган, 27 –2-ўрин, 13 –3-ўрин).

Артём Дзюба 357 очко (55, 74, 44), Куинси Промес – 135 очко (6, 41, 35) билан 2-3 ўринларни банд этишган. Тўртинчи ўринни Олег Шатов («Зенит»), бешинчи ўринни эса Сергей Игнашевич (ЦСКА) эгаллаган.