Хитойдаги кўчки вайроналари остида 67 соат қолиб кетган эркак қутқарилди

Жаҳон 23 Декабрь 2015 1541

Хитой фавқулодда хизматлари мамлакат жанубидаги Шэньчжэн шаҳрида юз берган кўчкидан кейин унинг вайроналари остида тирик қолган эркакни аниқлашди.

Эркак вайроналар остида 67 соат қолиб кетган, деб хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги твиттерда.

Яна 70 га яқин киши ҳанузгача бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Тупроқнинг ювилиши ва унинг ортидан юз берган кўчки оқибатида турар жой бинолари вайрон бўлган.

Кўпроқ янгиликлар