Қирғизистон ИИВ шахсий таркиби Янги йил кунларида юқори тайёргарлик даражасида хизмат ўтайди. Бу ҳақда идора матбуот котиби Бақит Сейитов ТАСС агентлиги билан суҳбат чоғида маълум қилди.

“Барча ходимларимизни кучайтирилган режимга ўтказиш қарори ИИВ раҳбарияти томонидан яқин кунларда қабул қилинади”, - деди у.

Унинг сўзларига қараганда, кучайтирилган тартиб мамлакатдаги барча стратегик объектлар, давлат идоралари бинолари, савдо-кўнгилочар марказлар ва жамоат жойларини қўриқлашни назарда тутади.