Бугун, 23 декабрь куни, Япония императори Акихито ўзининг 82 ёшини кутиб олмоқда. У 1989 йили тахтга чиққанидан буён бу сана умумдавлат байрами сифатида нишонланиб келади.

“Бу йил уруш тугаганига 70 йил бўлди, бу бурилиш санасидир. Уруш пайтида кўп одамлар ҳаётидан жудо бўлди, фақат ҳарбийлар эмас.

Менинг қалбим бу одамлар тинчлик ҳукм сурганда қандай ҳаёт кечиришлари мумкинлигини ўйлаганда қайғу-аламга тўлади”, — деди император ўз туғилган кунига бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани чоғида.Жорий йилда императорнинг ёши улуғлиги муносабати билан унга бериладиган саволлар битта бўлди.