23 декабрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Шайх Зайниддин жоме масжиди ва www.muxlis.uz диний-маърифий сайти томонидан ўтказилган “Эътиқод—қалб гавҳари” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур танловда фаол қатнашиб, мазмунли ва долзарб, энг муҳими, миллат маънавиятининг юксалиши улкан ҳисса қўшувчи мақолалари билан иштирок этганларга миннатдорчилик билдирилди.
Шундан сўнг, танловнинг бешта йўналишдаги ғолиб ва рағбатлантирувчи мукофот соҳибларига совғалар топширилди.

“Танлов ҳақида эшитганимда аввал бошда иштирок этишга иккиландим. Чунки диний йўналишдаги мавзу жуда масъулиятли ва инсондан катта билим ва кўникма талаб этади. Биринчи мақолам сайтда чоп этилганда, тўғриси, роса қувондим ва қалбимда бошқача хурсандчилик уйғонди. Бугун эса хаёлимда пишган “muxlis”боп мақолаларни сайтга илинадиган бўлдим”, - дейди танлов ғолиби, журналист Шуҳрат Сатторов.