Kun.uz сайти “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида журналистика соҳасида ўтказилган “Эъзоз, эҳтиром, эътироф” республика танлови совриндори бўлди.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 24 декабрь куни пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида бўлиб ўтди. Танлов “Энг яхши мақола”, “Энг яхши теледастур”, “Энг яхши эшиттириш”, “Энг яхши ижтимоий ролик” ва “Энг яхши интернет сайт” номинациялари бўйича ўтказилди.

Миллий қадриятлар ва анъаналарни тарғиб қилиш ишлари самарадорлигига эришиш, ёшларда кексаларга ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини шакллантиришга қаратилган танловда 100га яқин ижодкорлар 1000дан зиёд материаллари билан иштирок этди.
Kun.uz сайти “Энг яхши интернет сайти” номинациясида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритиб, диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.