“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси Қашқадарё вилоятидаги “Алан” компрессор станциясини фойдаланишга топширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Станциядан фойдаланишдан мақсад Қашқадарё вилоятида жойлашган Алан кони қолдиқ захираларидан табиий газ ва конденсат олиш ҳисобига уларнинг ҳажмини оширишдан иборат.

Компрессор станциясининг ишга туширилиши газни Муборак газни қайта ишлаш заводига юборишдан аввал уни тайёрлаш бўйича белгиланган кўрсаткичларни қўллаб-қувватлашга имкон беради.

Россиянинг “Казанское моторостроительное производственное объединение” компанияси компрессор станциясига қуввати йилига 5 млрд куб метр газни ташкил қиладиган қурилма етказиб берди.

Лойиҳанинг қиймати 178,3 млн долларни ташкил қилди.