“Агар дунёдаги исталган разведка Туркияда менга тегишли бизнесни топа олса, уни ўзингизга қолдиришингиз мумкин”, деб айтди Қирғизистон давлат қароргоҳида ҳар йили ўтувчи матбуот-анжуманида мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев.

“Кимдир ҳақида нимадир ёзишганда, мен бунга ишонмайдиган бўлганман, чунки буни ўзимда ҳис қилганман: менинг Туркияда бизнесим борлиги ёзишмоқда, Россия ОАВлари ҳам ёзмоқда”, – деб айтди Атамбаев Туркия президенти ИШИД билан алоқалари борлиги ҳақидаги гапларга изоҳ бериб. – Мен Эрдўған билан Ашхободда гаплашдим, у ИШИД билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигига қасам ичди. Мен кимга ва нимага ишонишни ҳам билмай қолдим. Шундай вазият бўладику, етакчилар ҳеч нарсадан бехабар ўтиришади, уларнинг атрофидагилар нималардир қилади. Ҳаттоки Владимир Путин ҳам Эрдўған ҳаттоки бундан бехабар бўлган бўлиши мумкинлигини айтди”.

Атамбаев Россия томонидан Туркияга нисбатан санкциялар киритмаслик кераклигини таъкидлаб ўтди. “Бу давлатлар ярашиб олиши керак. Улар орасидаги муносабатларнинг кескинлашишидан ким фойда кўради? Ахир, Россия ёки Туркиянинг душманлари оз эмасми?”, деб айтмоқда Атамбаев.

Қирғизистон президенти унинг сўзларида сиёсий ёки иқтисодий манфаатларни қидирмасликни сўради. “Мен Туркияда мени ҳурмат қиладиган одамларга, Россияда ҳам мени жуда қаттиқ ҳурмат қиладиган одамларга эгаман. Албатта, Россия бизнинг стратегик шеригимиз ва биз бу вазиятда Туркия ҳарбий самолётни уриб туширмаслиги керак эди, деб ҳисоблаймиз, уриб туширдиларми унда Россия томони қўяётган шартлар ҳақида ўйлаб кўриш лозим. Исталган вазиятда, иккала томон ҳам кибрни енгиши керак, чунки кибр бу катта гуноҳ. Барча давлатлар урушмасликка ҳаракат қилсалар ёки урушсалар ҳам фақат ИШИД кабиларга қарши урушсалар яхши бўларди”, деб ўз сўзини якунлади Атамбаев.