АҚШнинг Вашингтон штатидаги кўплаб маҳбуслар компьютер тизимидаги носозлик туфайли муддатдан олдин озодликка чиқиб кетдилар, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Штат губернатори Жей Инсли 3 мингдан ортиқроқ маҳбус носозлик туфайли озод бўлганларини тасдиқлади. У носозликка 2002 йилда тизимнинг янгилангани сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтди.

“Биз бу муаммони 13 йил давомида ҳал қилмаганимиздан жуда афсусдаман. Бунга умуман йўл қўйиб бўлмайди ва тўғрисини айтсам, асабни қўзғатади”, деб айтди Инсли. 

Таъкидланишича, бу хато ҳақида 2012 йилда маҳбуслардан бирининг қурбони оиласи унинг муддатдан аввал озодликка чиққанини билгач маълум бўлган.

Губернаторнинг айтишича, айни пайтда қамоқхонага қайтариш керак бўлган собиқ маҳбусларни топиш вазифаси турибди. Губернаторнинг маълум қилишича, 3,2 минг маҳбусдан фақатгина 7 киши топилган.