Саакашвили коррупцияга қарши курашда ҳеч қандай муваффақиятга эришмаган. Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков “Украинская правда” нашрига берган интервьюсида Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилининг фаолиятига изоҳ берди.

Аваковнинг айтишича, Саакашвили ушбу лавозимга тайинлангандан бери коррупцияга қарши курашда ҳеч қандай муваффақиятга эришмаган.
“Бу шикоят қилишга ўрин қолдирмайдиган айблов қўйиш ҳуқуқи ва ваъзхонлик қаердан? Балки унга бу ҳуқуқ унинг фаолиятининг катта амалий натижасида берилгандир? Мен Одессада унинг ярим йиллик фаолияти давомида коррупционерларнинг қабристони ёки қўлга тушган коррупционерлар билан тўлиб-тошган қамоқхоналарни кўрмаяпман.

Унга жуда катта ваколатлар берилган, ҳеч қайси губернаторда бунчалик кўп ваколат йўқ”, деб айтди Аваков. Аввалроқ Аваков Саакашвили томонидан унга билдирилган айбловлар юзасидан ўз обрўси ва шаънини ҳимоя қилиш юзасидан унинг устидан судга даъво аризаси топширганини айтди.

23 декабрда ўтган аксилкоррупцион форум давомида Михаил Саакашвили Украинада партиядан ташқари кенг аксилкоррупцион ҳаракат ташкил этилганини маълум қилди.