Каталониянинг «Барселона» клуби қишки трансферлар ойнаси вақтида йирик харидларни амалга оширмоқчи эмас.

Marca нашрининг хабар беришича, испан клуби молиявий муаммолар сабаб ФИФА санкциясига яна бир марта тушиб қолмаслик мақсадида эркин агентлар ва ижара асосида тўп сурувчилар билан чекланиши мумкин холос.

Аммо «Барселона» ёзда сотиб олинган Арда Турон ва Алейш Видалларни таркиб учун рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга бўлишади.

Хабарда қайд қилинишича, «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике ўз жамоаси сафида Нолитони кўришни истамоқда, бироқ «Сельта» футболчи учун сўраётган 18 миллион евро каталонияликларни трансферни рад қилишига сабаб бўлиши мумкин.