"Реал" жамоаси бош мураббийи Рафаэль Бенитес мадридлик мухлисларни Рождество билан табриклади. У жамоа мухлисларига янги йилда кўплаб ғалабаларни ваъда қилган.

"Реал"нинг барча мухлисларига янги йилни ўз оилалари даврасида хурсандчилик билан ўтказишни тилайман. Умид қиламанки, биз жамоа билан биргаликда янги йилда кўплаб ғалабаларни сизга совға қиламиз. Барчангизга Рождество муборак бўлсин", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal нашри.