Бугун йирик астероид Ердан 11 миллион километр масофадан учиб ўтади

Жаҳон 24 Декабрь 2015 5077

Пайшанба, 24 декабрь куни 2003 SD220 астероиди Ердан 11 миллион километр масофадан учиб ўтади, тўқнашув хавфи истисно этилади, дея хабар берди Аэронавтика ва коинот кенгликларини ўрганиш бўйича Америка миллий бошқармаси (НАСА).

“Астероиднинг арафа (католиклар 25 декабрда нишонлайган рождество байрами арафаси назарда тутилмоқда. – Кун.uz)да учиб ўтишидан хавотирланишга асос йўқ”, - деди НАСА ходими Пол Кодас.

Йирик 2003 SD220 астероиди чўзинчоқ шаклга эга бўлиб, кейинги сафар Ер яқинидан 2018 йилда учиб ўтади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўшанда Ердан 2,8 миллион километр масофадан ўтади. НАСАда қайд этилишича, бугун учиб ўтаётган астероидни синчковлик билан ўрганиш орқали икки йилдан сўнг Ер яқинидан ўтишига яхшироқ тайёргарлик кўриш имконини беради.

Кўпроқ янгиликлар