Грузия бош вазири истеъфога чиқишга ариза берди

Жаҳон 24 Декабрь 2015 2241

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили истеъфога чиқишга ариза берди, деб хабар бермоқда “Новости Грузия” нашри.

Гарибашвили бу ҳақда ҳукумат маъмуриятида ўтказилган шошилинч матбуот-анжуманида маълум қилди.

Грузия конституциясига кўра, бош вазир истеъфога кетса ҳукуматнинг бутун таркиби автоматик равишда ўз ваколатини тўхтатади ва вақтинчалик вазифаларни бажарувчига айланади.

Мамлакат президенти бу ҳолатда парламент кўпчилиги билан маслаҳат ўтказиши ва вазир лавозимига номзод 7 кундан кеч бўлмаган муддатда эълон қилиниши лозим.

Кейин бош вазир лавозимига номзод вазирлар лавозимларига номзодларни танлаши ва ҳукумат дастурини тузиши ҳамда у билан парламентни таништириши лозим бўлади. Бундан кейин янги ҳукумат таркибига ишонч билдиришни эълон қилиш жараёни бошланади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар