Испания компанияси Ўзбекистонда завод қуради

Иқтисодиёт 24 Декабрь 2015 13309

Испаниянинг энг йирик инжиниринг компанияси Intecsa Ingenieria ҳамда «Ўзкимёсаноат» ўртасида Ўзбекистонда мураккаб ўғитлар ва олтингугурт кислотасини ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш тўғрисида битим тузилди.

Лойиҳа қиймати 500 млн долларга тенг корхонанинг қурилиши Intecsa Ingenieria, «Ўзкимёсаноат» ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобига амалга оширилади.

Завод йилига 288 млн тоннагача моноаммоний фосфат ва йилига қарийб 650 млн тонна олтингугурт кислотасини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Қурилиш ишлари 2019 йилда якунланиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради telegraf.uz.

1965 йилда асос солинган Intecsa Ingenieria компанияси саноат майдончалари учун тайёр лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича халқаро етакчи саналади. Компания ҳисобида барча минтақалардаги 35та давлатда амалга оширилган 400дан ортиқ лойиҳа мавжуд.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20649 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38025 Lifestyle
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 0 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 57 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 790 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 600 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 724 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 957 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1602 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар