Косово конституцион суди этник серблар ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича келишувни тасдиқлади

Жаҳон 24 Декабрь 2015 1067

Косово конституцион суди этник серблар ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича келишувни тасдиқлади. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, суд ҳукуматга ҳужжатнинг конституцияга зид келадиган айрим жиҳатларини қайта ишлаб чиқишни топширди.

Таъкидланишича, сиёсий мухолифат Сербия ва Черногория билан бундай келишувлар амалга оширилишига қатъиян қарши чиқаётган эди.
Маълумот учун, Сербия таркибидаги Косово ва Метохия мухтор ўлкасида этник албанлар кўпчиликни ташкил қилар эди.

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида авж олган Югославия уруши чоғида Косово Сербия таркибидан ажралиб чиқишини маълум қилди, лекин бу икки орада уруш ва қирғинларга олиб келди. 2008 йил февралида Косово Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилди. Бугунги кунда у қисман тан олинган давлат бўлиб қолмоқда. Лекин Косово пойтахти Приштинада этник серблар кўплаб истиқомат қилади.

Шунингдек, Косовска-Митровицада ҳам асосан серблар яшайди. Уруш йиллари Косово ҳудудини 200 мингдан ошиқ этник серб тарк этган эди. Ҳозирда мамлакатнинг 1.7 млн аҳолиси ичида сербларнинг миқдори 100 минг кишидан ошади. Улар орасида айирмачилик кайфиятлари ниҳоятда кучли. Шунингдек, маҳаллий албан фаоллари уларни Сербияга содиқликда гумон қилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар