Мадонна суд орқали ўз ўғлини у билан таътил ўтказишга мажбур қилди

Маданият 24 Декабрь 2015 7304

АҚШлик хонанда Мадонна суд орқали ўзининг катта ўғли Рокко Жон Ричини ўзи билан Нью-Йоркда таътилни ўтказишга мажбур қилди.

Ўсмир эса Янги йил байрамида отаси Гай Ричи билан Буюк Британияда қолмоқчи бўлган, деб ёзмоқда The New York Post нашри.

Нью-Йорк штати олий суди балоғатга етмаган Жон Ричини АҚШга онаси ёнига қайтишга мажбур қилди.

Мадоннанинг собиқ эри, режиссёр Гай Ричининг адвокати Эрик Бакли суд ҳаками Дебора Капланга 15 ёшли ўсмир суд қарорига қарамасдан, отаси билан қолишни истаётганини айтди. Ўсмир Нью-Йоркга келгач Жон Ричига адвокат тақдим қилишади, у онаси билан кўришиб, ўзининг якуний қарорини эълон қилиши керак бўлади.

Нашр манбасининг маълум қилишича, ўсмир Мадонна билан унинг охирги Rebel Heart гастроль турида икки ой давомида саёҳат қилган. “Бола онаси билан қолишни истамаган. Улар орасидаги муносабатлар яхшимас, бироқ бундай ҳолат ушбу ёшга хос”, деб айтди манба.

2008 йилда Мадонна 7 йиллик ўзаро турмушдан кейин Гай Ричи билан ажрашган. Уларнинг икки ўғил фарзанди бор. Жон Ричи 2000 йил августида дунёга келган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар