Мексикада 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус иштирокидаги йирик йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда El Horizonte нашри хабар тарқатди.

Бу авария Веракрус штати ҳудудидаги Лас-Чоапас ва Окосокоаутла шаҳарларини боғлайдиган шосседа юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Пуэбла шаҳридан йўлга чиққан автобус йўлда йирик тўсиққа урилиб ағдарилган. Қайд этилишича, автобус бу вақтда катта тезликда ҳаракатланаётган бўлган.

Автобусда жами 40 киши бўлган, уларнинг 12 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, 6 киши жароҳатланган ва айни вақтда улар шифохонага ётқизилган.

Автобус ҳайдовчиси ва унинг ёрдамчиси воқеа жойидан қочиб кетган.