Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг қайд қилишича, у 10 рақамни унгача бу рақамда тўп сурган Роналдиньо тавсиясига кўра олган. Аргентиналик футболчи бразилиялик хавбек 2008 йилда «Барселона»ни тарк этаётганда унга «ўнлик»ни ўзи олиши кераклиги борасида маслаҳат берганини таъкидлаб ўтди.

«Роналдиньо кетишидан олдин бу ҳақда анча ўйлаб юрган бўлган. Унинг жамоани тарк этиши аниқ бўлганидан кейин эса, у менга «ўнлик»ни мен олишим керак эканини таъкидлаганди.

Роналдиньодек футболчи менга шундай муносабат билдирганидан таъсирланиб кетгандим. У менинг жамоага мослашишимни осонлаштиришда ёрдам берган. У билан бирга ўйнаш мен учун жуда қулай эди ва у жамоа учун ўйнашимда кўп ёрдам берганди», дея Мессидан иқтибос келтиради Goal.com.