Италиянинг Милан шаҳри ҳукумати ҳавонинг ифлосланишига қарши кураш доирасида шаҳар ҳудудида автомобиллар ҳаракатини вақтинчаликка чеклашга қарор қилди. Бу ҳақда BFM телеканалида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, бу тақиқлов 28, 29 ва 30 декабрь кунлари амалда бўлади.

Бу кунлар давомида 16 соатгача барча транспорт воситалари, шу жумладан мотоцикл ва мопедлар ҳаракати чекланади.

Фуқаролар бу кунлар давомида "Смог" номини олган махсус чипталардан фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу чипта нархи - 1,50 евро.