Наманганда 5 минг сўмга тиббий маълумотномалар ёзиб берган тиббиёт ходимаси ҳибсга олинди

Жамият 24 Декабрь 2015 5530

Наманган вилояти, Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникалардан бирининг мудираси Насиба Отавалиева порахўрликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, мудираликка тайинланиши билан Отавалиева одамларга тиббий маълумотнома бериш учун улардан пул таъма қилган. Бундан ташқари, ҳеч қандай текширувларсиз “соғлом” деб ёзиб бериш ҳолатлари кузатилган.

Бундан маълумотномаларнинг “ставкаси” 5 минг сўмдан 15 минг сўмгача бўлган. Таъкидланишича, бу ишда унга ҳамширалар Назокат Асқарова ва Зарофат Абдуллаева, шифокор Арслон Қамбаров шерик бўлишган.

Ўтказилган текширув давомида поликлиника рўйхатхонасида 67та мана шундай сохта ҳужжат топилди. Уларнинг барида Отавалиеванинг имзоси қўйилган эди.
Жиноий гуруҳ жавобгарликка тортилди.

Кўпроқ янгиликлар