Голливудлик таниқли актёр Николас Кейж Мўғулистон ҳукуматига ўғирлаб кетилган ноёб динозавр қолдиқларини қайтаришга рози бўлди.

Кейж бу тираннозавр туридаги динозар скелетини 2007 йилда Беверли-Хиллздаги галереядан 280 минг долларга сотиб олган. Галерея унга бу қолдиқлар ҳақиқийлиги ҳақида сертификат ҳам тақдим қилган.

Гапларга қараганда, Кейж аукционда бошқа бир актёр Леонардо Ди Каприодан ўтиб кетган. Кейжнинг вакили Алекс Шакнинг айтишича, актёр скелетнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилиб, миллий хавфсизлик департаменти билан боғланган.

Департамент ходимлари бу скелет АҚШга Мўғилистондан ноқонуний олиб келинганини аниқлашган. Шундан кейин Кейж дастлаб скелетни АҚШ ҳукуматига, кейинроқ эса Мўғулистонга топширишга қарор қилган.