Олмаота метросининг собиқ раҳбари 9 йилга қамалди

Жаҳон 24 Декабрь 2015 2963

Суд йирик миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирганликда айбланган Олмаота метрополитетининг собиқ директори Мурат Укшебаев ва унинг шерикларига нисбатан ҳукм чиқарди, дея хабар бермоқда Nur.kz шаҳар суди матбуот хизмати маълумотига асосланган ҳолда.

Судланганлар Олмаота шаҳар метрополитени қурилиши учун бюджет маблағлари ажратилиши ҳақидаги маълумотга эга бўлган ҳолда метрополитен қурилиши учун сотиб олинадиган кабель маҳсулотлари нархини ошириш йўли билан бюджет маблағларини ўзлаштириш бўйича жиноий режа тузишган, дейилади суд хабарида.

2010-2012 йиллар давомида ўз жиноий хатти-ҳаракатлари эвазига жиноятчилар 2,5 миллиард тенгени ўзлаштириб юборишди.

Суд ҳукмига кўра, Укшебаев бир қатор молиявий жиноий ишларни амалга оширганликда айбдор деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Яна бир судланувчи Е.Калдибаев эса саккиз йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм этилди. Шунингдек, суд уларнинг мол-мулкини мусодара қилди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар