Бугунги кунда “Ўзавтосаноат” АК ўз структурасида 25 мингдан кўпроқ ходим, йилига 4 млрд доллардан кўпроқ оборот, ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг юқори стандартларига эга ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларига чуқур татбиқ қилган биринчи тармоқлардан бири ҳисобланади.

infocom.uz’нинг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистон автосаноати мамлакат иқтисодиётининг энг жадал ривожланаётган тармоқларидан, мамлакат экспорт имкониятининг ёрқин мисоли ҳисобланади ва мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолияти ривожланишида борган сари муҳим роль ўйнамоқда.

“Ўзавтосаноат” АК таркибига 70 дан кўпроқ корхона, жумладан “GM Uzbekistan” АЖ, “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ , “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси киради. Тармоқда, шунингдек, тармоқ учун импортнинг ўрнини босувчи компонентлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бутловчи қисмларни етказиб берувчи бир қатор корхоналар, савдо ва сервис хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи компаниялар ва лизинг компания ҳам фаолият юритади.