Ўзбекистонда бир йилдан кейин кўчмас мулкни интернет орқали сотиш мумкин бўлади

Ўзбекистон 24 Декабрь 2015 3176

Ўзбекистонда бир йилдан кейин кўчмас мулкни интернет орқали сотиш мумкин бўлади. 2016 йилнинг 4-чорагида электрон тижорат доирасида бошқа ҳужжатлар қаторида кўчмас мулкни сотиш қоидалари ҳам ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 декабрдаги “2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган. 

Буни амалга ошириш бўйича жавобгарлик Давлат рақобат қўмитаси, “Кўчмас мулк савдо маркази” МЧЖ ва Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига юкланган.

Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини тез суръатларда амалга оширишни Иқтисодиёт вазирлиги бошчилигида 6 та ташкилот олиб бормоқда.

Электрон тижорат доирасида экспорт-импорт операцияларини такомиллаштириш билан Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк шуғулланмоқда.

Тўлов операцияларини Марказий банк таъминлайди.

Электрон тижорат соҳасида рекламанинг мазмунини назорат қилиш ва ишончли рақобатдош муҳитни яратиш бўйича жавобгарлик Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига юкланган.

Давлат статистика қўмитаси электрон тижорат секторларининг иқтисодиётдаги ролини тавсифловчи индикаторларни шакллантиради.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар