Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийлиги ўрнига Жозе Моуриньо қайтиши мумкинлиги борасидаги миш-мишлар муносабати билан фанатларни бирлашишга ва Рафаэль Бенитес бошчилигидаги мураббийлар штабини босим остида қолдирмасликка чақирди.

«Битта нарсани мухлисларга етказишни истардим. Бутун дунё бўйича «Реал»нинг миллионлаб фанатлари мавжуд. Улар ҳозир худди бир оиладек бирлашишларининг айни вақти. Биз янги ёш авлодни тарбиялаб етиштириб бериши керак бўлган жамоамиз қўллаб-қувватлашимиз керак. Эрталаб қалбимизда ўзига хос эҳтирос билан уйғонганимизда қийин вазиятларда бирдам бўлишданда муҳимроқ жиҳат йўқлигини тушуниб етишимиз керак», дея Переснинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com.