Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бир неча маротаба Қуръон ўқиганидан сўнг ИШИД террористик гуруҳидан чўчимай қўйганини маълум қилди. Бу ҳақда Қирғизистон етакчиси 24 декабрь куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда “Марказий Осиё янгиликлари хизмати”.

“ИШИД мени қўрқитмайди, бир неча маротаба Қуръонни ўқидим, ҳар қандай теолог (дин бўйича мутахассис.-Kun.uz) билан суралар бўйича баҳс олиб боришим мумкин”, - деди Атамбаев экстремизм хавфи ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Экспертларнинг маълумотларига кўра, Яқин Шарқда ИШИД таркибида 2 минг нафар атрофида ўрта осиёлик жанг олиб бормоқда. Жумладан, 100 нафар атрофидаги Қирғизистон фуқароси террористик гуруҳи аъзоси сифатида Сурия ва Ироқдаги қуролли можароларда иштирок этмоқда.