Рамзон Қодиров Россияда энг кўп иқтибос келтириладиган блогер бўлди

Жаҳон 24 Декабрь 2015 4576

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Россияда энг кўп иқтибос келтириладиган блогер бўлди. Қодиров бир нечта ижтимоий тармоқларда аккаунтига эга ва “Живой Журнал” ижтимоий тармоғида ўз блогини олиб боради. 

Бу борада Қодировга Алексей Навальний ва Дмитрий Рогозин етакчиликни бой берди. Бу борадаги рўйхат “Медиалогия” тадқиқот компанияси маълумотлари асосида тузилди. Россия блогерлик соҳасидаги етакчилар орасидан шунингдек Россия ташқи ишлар вазирлиги ва Тергов қўмитаси расмий вакиллари Мария Захарова ва Владимир Маркин ҳам ўрин олди.

Юқори ўнталикдан шунингдек бош вазир Дмитрий Медведев, Россия президенти ҳузурида болалар ҳуқуқи бўйича вакил Павел Астахов, Давлат думасининг халқаро қўмитаси бошлиғи Алексей Пушков, ЮКОС компаниясининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский ва телебошловчи Ксения Собчак ҳам бор. 

Рамзон Қодиров жорий ёзда Instagram’даги саҳифасига очиқ киришни ёпиб қўйганига қарамасдан кетма-кет иккинчи йил Россия блогерлик соҳасининг юқори ўнталигида 1-ўринни эгалламоқда. Энди Instagram’да унинг хабарларини фақатгина обуначилар ўқий олиши мумкин, уларнинг сони эса миллиондан ошиб кетди. Қодиров бу ижтимоий тармоқда республикадаги воқеалар, маҳаллий ҳокимиятнинг қарорлари ҳақида маълумот бериб боради. Шунингдек, Қодиров жамиятни ташвишлантирувчи муаммоларга ўз фикрини билдиради.

Рамзон Қодиров, шунингдек, “ВКонтакте”, Facebook, Twitter ижтимоий тармоқларида аккаунтига эга ва “Живой Журнал”да ўз блогини олиб боради.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар