Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов ўзининг франциялик ҳамкасби Пьер де Вилльега Сурия шимолида туркиялик жангарилар ҳаракатланаётгани ҳақидаги маълумотни тақдим этган. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига асосланиб хабар тарқатди.

"Армия генерали Герасимов Суриядаги табиий ресурслар талон-тарож қилиниши давом этаётгани, бу бойликлар сотувидан тушган маблағлар ИШИДнинг молиялаштирилиши учун йўналтирилаётгани ва бу жараёнда Туркия иштирок этаётгани ҳақидаги маълумотни тақдим этди. Бу маълумотлар Суриянинг шимолидаги туманларда ўрнашган ИШИД сафини туркиялик жангарилар тўлдираётганини исботлайди", дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия аввалданоқ Туркия ҳудуди ИШИД учун жангарилар тайёрлаш ва ўз савдо амалиётларини амалга оширишда фойдаланилаётгани ҳақида маълумотларга эга бўлгани ҳақида айтганди.