Россия ҳукумати бошлиғи Дмитрий Медведев Туркия фуқароларига Россия компанияларида ишлашга рухсат берувчи қарорни имзолаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, тегишли рўйхат тасдиқланган.

“Мен бу тақиқ қўйилмайдиган Россия компания ва ташкилотлари рўйхатини тасдиқлайдиган қарорни имзоладим. Бу қарорни қабул қиларканмиз, биз айрим манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифларини инобатга олдик, бошқалар эса Туркия фуқароларини ишга қабул қила олмайди”, - маълум қилди бош вазир.