Россияда янги бош муфтий тайинланди

Жаҳон 24 Декабрь 2015 5432

Татаристон муфтийси Комил Самиғуллин Россиянинг янги бош муфтийси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда РИА Новости агентлиги.

“Комил ҳазрат олий муфтий этиб тайинланди ва бу фармон Россия мусулмонлар марказий диний бошқармаси томонидан тасдиқланди”, - деди илгари бу лавозимни эгаллаб турган Талғат Тожуддин.

“Биз уни Россия мусулмонларининг олий муфтийси ўлароқ қабул қиламиз. У фатволар чиқариш, диний ўқув муассасалари учун таълим дастурларини тайёрлаш ва уларни назорат қилиш, адабиётларни нашр қилиш ва уларда экстремизм бор-йўқлигини текшириш учун масъул бўлади”, — қўшимча қилди Тожуддин.

Тожуддиннинг ўзи бу лавозимда кетганидан сўнг мусулмонлар марказий диний бошқармасига раҳбарлик қилади. Самиғуллин айни пайтда Татаристон диний бошқармаси раҳбари бўлиб ҳам қолади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар