Royal Bank of Scotland бош иқтисодиётчиси Эндрю Робертснинг фикрича, 2016 йилда жаҳон бозорларида нефть нархи баррелига 16 доллларга тушиб кетади. Бу ҳақда банкнинг янги ҳисоботида айтилди.

Робертснинг ишонишича, нефть нархларининг жорий динамикасини фундаментал омиллар тушунтириб бера олади. Бугунги тренд, мутахассиснинг фикрича, таклифнинг талабдан кўплиги билан тушунтирилади.

Бу трендни сақлаб қоладиган омил эса Эроннинг жаҳон бозорига чиқиши бўлади. Бундан ташқари, об-ҳаво Тинч океани сувларининг юқори қатламида ҳароратнинг тўлғаниши билан боғлиқ “Эль-Ниньо” омили ҳам энергоресурсларга бўлган талабни тушириб юбормоқда.

“Бу нефть нархлари учун заҳарли рецептдир. Биз баррелига 26 доллар бўладиган қисқа истиқболли мақсад томони силжимоқдамиз, бунга эришганимиздан кейин эса 16 доллар нарх бизни кутиб турибди. Башоратларимизга қараганда, бу 2016 йилда содир бўлиши керак, лекин бу нарса биринчи чоракда бўлиши эҳтимоли кучаймоқда, негаки, Халқаро энергетика агентлигининг фикрича, нефтга бўлган глобал талаб қисқармоқда, нефть захиралари эса тўлиб кетди”, - дейилади Робертснинг ҳисоботида.