Саудия Арабистонида 30 киши шифохонада рўй берган ёнғин қурбонига айланди. Okaz нашри хабарига кўра, мамлакат жанубидаги Жизан округи марказида жойлашган шифохонада ёнғин рўй берган.

Нашрнинг ёзишича, айни вақтда шифохонадан беморларни кўчириш жараёни давом этмоқда. Ёнғин туфайли жабрланган 107 киши бошқа шифохонага олиб борилган.

Ўт ўчириш ишларига 20дан ортиқ қутқарувчи бўлинмалар жалб қилинган.

Ҳозирча ҳодиса сабаблари аниқланмаган. Ҳукумат текширув ишларини бошлаган.