Шри-Ланка чегарачилари йўловчининг тўғри ичагида олтин ёмбилар борлигини аниқлашди

Жаҳон 24 Декабрь 2015 3220

Шри-Ланки чегарачилари тўғри ичагида ҳар бири 100 грамм келадиган 4 та олтин ёмби аниқланган эркакни ҳибсга олишди. Бу ҳақда The Nation нашри хабар берди.

42 ёшли гумонланувчи Коломбо шаҳридаги Бандаранайка аэропортида ҳибсга олинди. Аэропорт хизматчилари Сингапурдан учиб келган йўловчининг ғалати юраётганига эътибор беришган ва уни текшириб кўришга қарор қилишган. Эркак текширувдан ўтишга рози бўлган ва ўзини мамлакат вазирликларидан бирининг ходими сифатида таништирган. Умумий қиймати 14 минг долларга етадиган ёмбиларнинг келиб чиқишини эркак тушунтириб беришга қийналган. Ёмбилар олинган, тергов олиб борилмоқда.

The South China Morning Post нашри маълумотларига кўра, Шри-Ланкада йил бошидан бери олтин контрабандасида гумон қилиниб 70 дан кўпроқ одам қўлга олинган. Контрабандачилар олтинни арзонроқ бўлган Дубай ёки Сингапурда сотиб олиб, уни Ҳиндистонда қимматроққа сотишга ҳаракат қилишади. Ҳиндистон дунёда энг йирик олтин истеъмолчиси ҳисобланади, бироқ у ерда олтинни чегарадан олиб ўтиш учун катта солиқ тўланади – 100 граммлик олтиндан ўндан бир қисми (10 грамм) нархида давлат ғазнасига солиқ тўланиши керак.

Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Ҳиндистон йилига 642 тонна олтин истеъмол қилади. “Охирги ойларда олтин нархининг пасайиши унга талабнинг ошишига сабаб бўлди”, деб маълум қилди Ҳиндистон молия вазири Жайянт Синха.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6709 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24225 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37701 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38795 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 628 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 1020 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 910 Спорт
Кўпроқ янгиликлар