Швейцария федерал адлия бошқармасининг расмий вакили Фолко Галли ЮКОСнинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийнинг Россияга топширилиши масаласининг кўриб чиқилиши имконияти борлигини айтди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Унинг айтишича, бунинг учун Москванинг тегишли сўровини олиш зарур. “Швейцариядан Россияга экстрадиция қилиш умуман олганда икки томон билан тасдиқланган Европа топшириш конвенцияси асосида амалга оширилиши мумкин”, деб айтди Галли.

Галлининг тушунтиришича, Швейцария федерал суди қарорига мувофиқ экстрадиция масаласи Россия ҳукумати ҳуқуқларга амал қилинишига кафолат берсагина кўриб чиқилиши мумкин.

Аввалроқ Ходорковский Буюк Британияда сиёсий бошпана сўрашни режалаштираётгани маълум қилинганди.