Сомали ҳукумати мамлакат фуқароларига “Ислом қадриятларига зид келгани учун” Рождество ва Янги йил байрамларини ўтказишни тақиқлади, деб хабар бермоқда The Washington Post.

Сомали дин ишлари вазири Муҳаммад Хайроунинг айтишича, бу каби байрамлар “мусулмонларнинг эътиқодига таъсир кўрсатади”.

“Барча махсус хизмат органларига бу байрамларни ўтказмасликни назорат қилиб боришларига кўрсатма берилди”, — деди у.