Таиланд суди Мьнманинг икки фуқаросини британиялик сайёҳлар - Ханна Визериж ва Дэви Миллернинг ўлимига алоқадор деб топиб, қатл қилишга ҳукм қилди, дея хабар берди Reuters.

Жиноят 2014 йилнинг сентябрида содир этилган. Миллер ва Визерижнинг жонсиз танаси сайёҳлар ўртасида машҳур бўлган Тао оролидаги чўмилиш ҳавзасидан топилган эди.
Қайд этилишича, улар ўлим жазосига ҳукм қилинганлар аввалига айбини бўйнига олиб, кейинроқ қийноқлар остида буни тан олишгани айтиб инкор этишган.

Полиция тергов ишларини жамоатчилик босими ва маҳаллий ва хорижий ОАВ кузатуви остида олиб борди. Уларнинг таъкидлашларича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари етарли даражада маҳорат билан иш олиб бормаган.