Туркманистонда доллар ва евро савдоси бўйича янги тартиб кучга кирди. Эндиликда Ашхобод фуқаролари валюта сотиб олиш учун банкка махсус талон билан боришлари керак.

Мазкур талонда валюта харид қилиш учун бориладиган вақт ҳамда банк филиали кўрсатилади.

Шунингдек, эндиликда банк муассасаларининг бош идораларидаги валюта айирбошлаш пунктларининг дарчалари олдида узун навбатлар юзага келгани сабабли валюта сотмайдиган бўлди. Айни пайтда, бундай навбатларни банклар эшиклари олдида кузатиш мумкин.

Хориж валютасини сотиб олишга бўлган талабнинг кескин ортишига 2015 йил аввалидан буён манат курсининг пастлай бошлагани сабаб бўлгани айтилмоқда.