Украиналик тележурналист Игорь Циганык Украина чемпионати келгуси мавсумда бошлаб қандай форматга ўтиши ҳақида маълумот берди.

Мазкур масала махсус ташкил этилган ишчи гуруҳнинг йиғилишида кўриб чиқилган.

«Асосий эътибор битта нарсага қаратилди: чемпионатда фақат ўзига ишонган жамоалар иштирок этиши керак. Бизда баъзи жамоалар билан боғлиқ жуда кўп муаммолар бор. "Говерла" бош мураббийи Вячеслав Грозний 16та жамоа билан чемпионатни ўтказиш таклифини билдирди. Лекин бу фикр қўллаб-қувватланмади. Жамоаларнинг иқтисодий ҳолатини инобатга олиш керак.

Бундан ташқари, 10та клуб билан 4та даврали (36та ўйин) чемпионат варианти ҳам кўриб чиқилди. Лекин бундай ҳолатда тақвимни тузиб чиқиш қийинчилик туғдиради. 14та жамоа билан чемпионат ўтказиш мухлислар ва телевидение учун тушунарсиз бўлмоқда.

Классик услубда 16та жамоа билан икки даврали чемпионат ўтказиш учун Биринчи лигадан 2та клубни юқорига чиқариш керак. Аммо бу иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди.

Шу боис 12та клуб вариантида бир тўхтамга келинди. Чемпионат дастлаб 2та даврада ўтказилади - 22та ўйин. Кейин жамоалар 2та гуруҳга бўлинади. Дастлабки 6та жамоа совринли ўринлар учун, қолган 6таси Премьер-лигада жон сақлаб қолиш учун курашади.

12та жамоали чемпионат 2та мавсумда ташкил қилинади. Шундан сўнг дарҳол 16та жамоага ўтилади».