Хитой Ўзбекистонга 11та юк электровозини етказиб берди

Ўзбекистон 24 Декабрь 2015 4434

Хитойнинг CNTIC консорциуми – Далянь электровозсозлик заводи “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти локомотивлар паркини янгилаш бўйича ҳамкорлик ишлари доирасида 11та “O'z-ELR” номли юк электровозини етказиб берди.

"Янги электровозлар оғир юкларни тоғ шароитида ташишга мослаштирилган бўлиб, шу турдаги бошқа локомотивларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Жумладан, замонавий тормозланиш тизимлари ва комплекс хавфсизлик қурилмалари ўрнатилгани боис электр энергияси сарфи 5-8 фоизга камаяди. Экологик хавфсизлик бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган локомотив «Toshiba» (Япония) компаниясида ишлаб чиқарилган экологик тоза асинхрон электр двигателлари, носозликларни таҳлил қиладиган микропроцессор тизими билан жиҳозланган. Сарфланадиган материаллар ресурси замонавий материаллар қўлланиши ҳисобидан 15 фоизга кўпайган, электровознинг ҳаво резервуари ҳар қандай иқлим шароитида ундан ишончли фойдаланишга хизмат қилади",  – дейди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Нусратилло Абдуллаев.

Электровознинг қуввати 7200 кВтга тенг бўлиб, конструкцион тезлиги соатига 120 километрни ташкил этади. Янги локомотивларда қўлланилган замонавий технологиялар электр энергиясини тежаш баробарида тепловозларда ишлатилаётган ёнилғи сарфи 2-2,5 марта камайишига олиб келади.

ЎзА хабарига кўра, янги “O'z-ELR” электровозлар юк ташиш ҳажмини янада кўпайтириш имконини беради.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар