Хитой: Сурия ҳукумати тақдирини Сурия халқи ҳал қилиши керак

Жаҳон 24 Декабрь 2015 2970

Сурия келажаги ва мамлакат ҳукумати, жумладан, унинг етакчилари тақдирини фақатгина Сурия халқи белгилаши керак, деди Хитой Ташқи ишлари вазири Ван И 24 декабрь куни.

“Мазкур масалада бизнинг нуқтаи назаримиз мутлақо аниқ. Биз Сурия келажаги, унинг сиёсий тузилмаси тақдири, жумладан, етакчиларининг қисматини сурияликлар белгилаши лозим, деб ҳисоблаймиз”, - деди Ван И Сурия ТИВ раҳбари Волид Муаллим билан бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Бундан аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Ининг таклифига биноан Сурия ТИВ раҳбари Волид Муаллим 23 декабрдан 26 декабргача Хитойда бўлиши ҳақида хабар қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар